error 10:56 12.08.2021 error 3878

Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси Сирдарё вилояти филиали директори Бегимқулов Сайдимқул Шоимқулович — Гулистон тумани ҳокими лавозимига тайинланди (фото)

Aйни дамда Гулистон тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Унда халқ ноиблари, ташкилот, корхона раҳбарлари ва ОAВ вакиллари иштирок этмоқда.

Сессияда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев вилоятда ижтимоий-иқтисодий соҳаларни янада ривожлантириш бўйича маълумот бериб, Гулистон туманининг ижтимоий-иқтисодий рейтинг кўрсаткичларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Гулистон тумани ҳокими лавозимига Бегимқулов Сайдимқул Шоимқулович тасдиқланди.

Сайдимқул Бегимқулов 1969 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У 2012 йилдан бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси Сирдарё вилояти филиали директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Маълумот ўрнида, 2018 йилнинг октябрь ойидан шу кунга қадар Гафуров Шавкат Алибекович Гулистон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Гулистон тумани сектор раҳбарлари лавозимига ҳам янги тайинловлар амалга оширилди.

Хусусан, Гулистон тумани прокурори лавозимига Сангиров Дилшод Муҳаммадович тайинланди.

Дилшод Сангиров тайинловга қадар Оқолтин тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Гулистон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига Ибрагимов Шодиёр Усмонович тайинланди.

Гулистон тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига Фарсаханов Хасан Набижон ўғли тайинланди.

Сессия давомида депутатлар тавсия этилган номзодлар ҳақида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Бизнес