error 02:14 07.03.2021 error 2157

Тезкор: Ҳозиргина Сирдарё вилояти Молия бош бошқармаси маъмурий биносида катта ёнғин содир бўлди (видео)

Айни дамда, жорий йилнинг 6-мартдан 7-март кунига ўтар кеча ярим тунда, Гулистон шаҳрида жойлашган Сирдарё вилояти Молия бош бошқармаси маъмурий биносида катта ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Sirdaryo Xabarlari»га @SirdaryoBOT орқали бир қатор видео ва унга битилган изоҳлар келиб тушди.

«Sirdaryo Xabarlari» вилоят ФВБ Ахборот хизмати билан боғланди ва улар томонидан ҳодиса тафсилотларига оид расмий маълумот тақдим этилиши маълум қилинди.

Бизни кузатишда давом этинг...

Бизнес