error 13:32 28.05.2021 error 1892

Ижтимоий тармоқларда «Сирдарёнинг Ховос туманида бир аёлни поезд «иккига бўлиб ташлади» номли тарқалган фотолавҳалар юзасидан расмий муносабат

Фото: ИИВ

Жорий йилнинг 24 май куни соат 13-30 ларда Сирдарё вилояти ИИБ ТХТБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, «Ховос-Тошкент» йўналишидаги йўловчи электропоезди Ховос айланма йўлининг 2 км 6 пикетида 25-30 ёшлар атрофидаги шахси номаълум аёл кишини уриб юборганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Дахшат: Ховос туманида бир аёлни поезд «иккига бўлиб ташлади» (фото)

Фото: «Sirdaryo Xabarlari»

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу аёл 1999 йилда туғилган Ховос тумани Гулбахор МФЙда яшаган Т.Ш. эканлиги ҳамда ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида электропоезд уриб юборганлиги аниқланган. Аёл олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

Бизнес