error 15:08 14.06.2021 error 2335

Расман: Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари Нурали Мирзаев ва Сирдарё тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Нозим Муратовлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди

Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан «Sirdaryo Xabarlari»га хабар берилди.

Хабарга кўра, Сирдарё тумани ҳокими қарори билан Сирдарё тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Нурали Мирзаев Шералиевич 2021 йил 14 июнь кунидан ўз аризасига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Шунингдек, Сирдарё тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Нозим Муратов ҳам 2021 йил 14 июнь кунидан ўз аризасига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, ижтимоий тармоқларда тарқалган Сирдарё тумани ҳокимлиги масъуллари ва давлат ташкилотлари раҳбарлари акс этган видеолавҳа юзасидан расмий муносабати берилганди.

Бизнес