error 15:57 24.04.2021 error 1508

Тезкор: Сирдарёдаги тижорат банкларидан бирида йирик миқдордаги хорижий валютадаги қалбаки пул бирликлари аниқланди

Фото: Google Images

"Қишлоққурилишбанк" Сирдарё минтақавий филиалида 81 000 ЕВРО миқдоридаги хорижий валютадаги қалбаки пул бирликлари аниқланган, дейилади банк ахборот хизматининг хабарида.

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат бўйича ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, қонуний баҳо бериш мақсадида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига тақдим қилинган.

Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши очилган ва суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.

"Ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ишлари якунлангач, қўшимча маълумотлар эълон қилинади", — дейилади хабарда.

Бизнес