error 17:07 20.07.2021 error 200

Ўзбекистон Президенти билан тадбиркорлик мавзусида очиқ мулоқот учун савол ва таклифларни қабул қилиш бошланди

Фото: «Дарё»

Яқин кунларда Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Савдо-саноат палатасига таяниб, «Дарё» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ушбу тадбирда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.

«2021 йил 20 июлдан 31 июлгача фаолиятингизга боғлиқ масала, бизнесингизни кенгайтириш ва ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлар билан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Президентига мурожаат қилишингиз мумкин», — дейилади хабарда.

Мурожаатларни ҳар бир тумандаги тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, ёки штаб call-марказининг 11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06 телефон рақамлари орқали етказиш мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистонда умумий овқатланиш объектлари — ресторан ва ошхонада тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) билан фақат соат 08:00 дан 23:00 гача бўлган вақтларда шуғулланишларига рухсат берилгани тўғрисида хабар қилинганди.

Бизнес