error 15:56 22.06.2021 error 301

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов Сардоба тумани ёшлари билан очиқ мулоқотда

Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бошқармаси

         Мамлакатимизда ёшларни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустаҳкам қадам қўйишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш  барча соҳа вакилларини олдида турган долзарб вазифалардан бири хисобланади.

Бу борада, ёшларни  муаммоларини тизимли ўрганиш, уларда замонавий тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, бандлигини таъминлаш, ёшлар ўртасида  ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларини олдини олишга қаратилган самарали тарғибот ишларини ташкил этиш,  ёш авлодда мустаҳкам ватанпарварлик ғоясини шакллантириш  мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов Сардоба тумани ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бошқармаси
Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бошқармаси

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад - ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга оширишдан иборат.

          Тадбир давомида ёшлар томонидан кўтарилган 16 та муаммолар туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Ватанпарвар ташкилоти, тижорат банклари, бандликка кўмаклашиш маркази ва бошқа  мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида ижобий ҳал этилди.

Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бошқармаси
Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бошқармаси
Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бошқармаси
Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бошқармаси

Бундан ташқари, “Темир дафтар”га киритилган оила фарзандларининг ҳайдовчилик гувоҳномаларини олишлари ҳамда электр газ пайвандчилиги ўқув курсларида ўқишлари учун имтиёзли сертификатлар тарқатилди. Шунингдек,  “Ёшлар дафтари”га киритилган  20 нафар ёшларга такрорий экин экишлари учун 0,25 га дан ер майдони ажратиб берилди.

Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бошқармаси
Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бошқармаси

         Бундай учрашувларни ташкил этилиши, келажак авлод ёшлари учун ғайрат-шижоат бағишлаши, ёшлар мамлакатнинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси эканлиги таъкидланиб, ёшларимизнинг таълим-тарбия олиши борасида, уларнинг Ватанимизнинг тараққиётидаги масъулияти ва ўрнини оширишда, фуқароларимизнинг турмуш даражасини яхшилаш, соғлиғини асраш масалаларида бир қатор натижаларга эришиш имконини беради.

Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бошқармаси Ахборот хизмати

Бизнес