error 14:52 07.06.2021 error 245

Мутахассис минбари:МУЗҚАЙМОҚ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ БОРАСИДАГИ ЗАРУР ТАЛАБЛАР ВА ФОЙДАЛИ ТАВСИЯЛАР!

Google

Музқаймоқлар ёзнинг иссиқ кунларида инсонлар томонидан севиб истеъмол қилинадиган, 
чанқоқбосди, озуқавий қийматга эга сут маҳсулотларидан саналади.

Музқаймоқлар Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 16 ноябрдаги “Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 407-сонли қарорида белгиланган тартибда маҳаллий ҳокимликлар томонидан ажратилган турғун ва кўчма савдо нуқталаридан сотилишига рухсат этилади. Юмшоқ (фрезерли) музқаймоқлар фақат турғун савдо нуқталарида сотилиши шарт.

БУНИ ЁДДА ТУТИНГ!
    кўча-куйлар белгиланмаган жойларда сотилаётган музқаймоқлар, айниқса фрезерли ускуналарда тайёрланган музқаймоқларни харид қилманг;  
    эриб қолган, бутунлиги бузилган музқаймоқларни сотишга рухсат этилмайди.  

Google

САЛОМАТЛИК УЧУН ЖУДА МУҲИМ:

  • хавфсизлиги кафолатланмаган, сақлаш ва савдо қоидаларига риоя этилмаган ҳолда сотилаётган музқаймоқларни истеъмол қилиш натижасида, овқатдан заҳарланишлар, ўткир юқумли ичак касалликлар келиб чиқиши мумкин;
  • музқаймоқлар сифати ва хавфсизлигини кафолотловчи ҳужжатлари мавжуд бўлганида савдо қилинишига рухсат этилади, қадоқланган музқаймоқлар талаб этилган ҳароратда музлатгичларда сақланиши шарт;
  • музқаймоқларни харид қилишда уларни сақлаш шароити, қадоғи ва ундаги истеъмол муддатига доимо эътибор бериш керак;
  • музқаймоқ сотувчилари тиббий кўрикдан ўтишлари ва махсус кийим билан таъминланишлари шарт.

 

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК

ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ БОШҚАРМАСИ 

Бизнес