error 18:38 11.06.2021 error 140

Гулистон шаҳрида ўтазиётган фестивалнинг биринчи кунида «Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари ярмаркаси» ташкил этилди

Фото: Бандлик бош бошқармаси

Сирдарё вилоятининг барча туман ва шахарларида “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарига киритилган ишсиз шахсларни бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари ярмарка”си ўтказилди. Ўтказилган тадбир ҳар сафарги ярмаркалардан фарқ қилган ҳолда янгича ёндошув асосида ташкил этилди.

Фото: Бандлик бош бошқармаси

Биринчи йўналишда корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларининг бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этиб, банд бўлмаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўлса, иккинчи йўналишда эса ўзига мақбул келадиган ишни топаолмаган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик қилиш истагини амалга ошириш учун субсидия йўналишлари балан таништирилди.

Ушбу тадбирда 49 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 1782 та бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этди.

Фото: Бандлик бош бошқармаси

Тадбирга 978 нафар иш қидирувчилар жалб қилинган бўлса, ярмарка натижаси билан туман ва шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан 146 нафар иш қидирувчиларга (шундан 62 нафари аёллар ва  49 нафари ёшлар дафтаридан) бандлик соҳасида қуйидаги хизматлар кўрсатилди.

Фото: Бандлик бош бошқармаси

Бундан ташқари, 185 нафар иш қидирувчиларга меҳнат қонунчилиги, иш жойини ўзгартириш, бўш иш ўринлари ва бошқа шу каби масалаларда маслаҳатлар берилди.

Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси матбуот хизмати

Бизнес