error 15:12 21.07.2021 error 795

Президент фармони билан янги агентлик ташкил этилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан янги агентлик — Стратегик ривожланиш агентлиги ташкил этилади. 

«Bugun.uz» хабарига кўра, агентликни ташкил этишдан мақсад мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ёндашувларни такомиллаштириш, ҳудудлар ва тармоқларнинг жадал ривожланишини таъминлаш учун уларнинг инвестициявий жозибадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш.

Агентликнинг асосий вазифалари сифатида тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолиятининг истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлаш ба бошқалар белгиланмоқда. Агентлик фаолиятининг устувор йўналишларини, самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини, унинг фаолияти билан боғлиқ бошқа қарорларни Президент раислигидаги Стратегик ривожланиш агентлигининг кенгаши тасдиқлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда янги агентлик ташкил этилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида янги котибият йўлга қўйилгани хабар қилинган.

Бизнес