error 13:59 25.11.2021 error 91

"Муштарийдан мактублар" туркумидан

Бугунги ахборот асрида жойлардаги давлат органларида, ташкилотларда ва туман шаҳарлар ҳокимликларида Матбуот котиблари лавозимида ишлаётган инсонларнинг бугуннинг энг фаол тарғиботчилари дейиш мумкин. Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар кўп. Турли мавзуларда фикр юритилади. Бир сўз билан айтганда фикрлар ранг - баранглиги.

Аммо танлаб ўқиш ҳар кимнинг ўз қўлида. Шу ўринда айтмоқчиманки, вилоятимиздаги "Сирдарё хабарлари" телеграм канали янгиликларга бўлган чанқоғимизни қондириб келаяпти. Шунингдек, туман шаҳарларнинг телеграм мессенжерлари ва фейсбук саҳифаларини ҳам бир журналист сифатида кузатиб бораман. Менга айниқса "Мирзаобод хабарлари" телеграм мессенжерининг хозиржавоблиги ва постлар рангбаранглиги жуда маъқул келади. Ҳа, мен "Мирзаобод хабарлари" телеграм мессенжерида қўйилган постларни ўқиб бораман.

Чунки у ердаги постларда ислоҳотлар амалиётини кўриш мумкин. Яна у ерда ҳозиржавоблик бор. Туман янгиликлари билан биргаликда вилоят ва Республика янгиликлари ҳам бериб турилади.

Дам олиш кунларида эса ибратли ҳикояларни, ижод дурдоналарини ҳам ўқиш мумкин бўлади.

Ҳафиза Убайдуллаева, журналист

Бизнес