error 20:05 04.09.2021 error 1236

АҚШда 11 сентябрда содир бўлган теракт тафсилоти очиқланди

Байден 2011 йил 11 сентябрь терактлари ҳақидаги маълумотларни махфийликдан чиқаришни буюргани хабар берилганди. Американинг «Newsweek» нашри мазкур терактни уюштирган халқаро террорчи Холид Шайх Муҳаммадга таяниб, ҳодисанинг янги тафсилотлари ҳақида маълумот берди, дейилади «Bugun.uz» хабарида.

Маълум бўлишича, Холид Шайх Муҳаммад 11 сентябрь воқеаларидан сўнг ҳибсга олиниб, узоқ вақт Гуантанамо қамоқхонасида сақланган. Унга нисбатан ҳали ҳам ҳукм чиқарилмаган, суд ишлари эса тугатилмаган. Муҳаммадга ўлим жазоси берилиши кутилмоқда.

Тергов пайтида террорчи «Ал-Қоида» терактда учта тоифадаги яъни ҳарбий, сиёсий ва молиявий мақсадларни кўзлаганини айтган. Жангарилар ҳужумлар учун Пентагон, Оқ уй ва Жаҳон савдо марказининг битта минорасини танлаган. Кейинчалик биринчи рақамли террорчи Усама бин Ладен Конгресс Исроилни қаттиқ қўллаб-қувватлаганини айтиб, ҳужум режасига Капитолий биносини қўшган. Минг саҳифали ҳисоботларда Муҳаммад ҳеч қачон бир вақтнинг ўзида иккита Жаҳон савдо маркази минорасига зарба бериш режалари ҳақида гапирмаган. Аксинча, бу содир бўлганидан ажабланган.

У ўғирлаб кетиш гуруҳи раҳбари Муҳаммад Атта Жанубий минорага урилган самолёт учувчиларидан бири Марван ал-Шехий билан биргаликда ўлишни истагани учун ҳужум режасини «тузатиш»га қарор қилган бўлиши мумкинлигини айтган. Муҳаммад ўз гувоҳлигида уларни жуда яқин алоқада бўлганини бир неча бор таъкидлаган.

«Newsweek» нашрида қайд этилишича, минорага қилинган битта ҳужум бутун бинонинг қулашига сабаб бўлмасди, чунки ҳарорат пўлат конструкцияларга зарар етказадиган даражада юқори бўлмайди. Бироқ, иккала минорага ҳам зарар етказилиши оқибатида, улар бир-бирларини ёқиб юборган ва бу уларнинг қулашига олиб келган.

Бизнес