error 20:00 14.06.2021 error 310

Новосибирскдаги кучли портлаш видеотасвирларга тушиб қолди (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Новосибирскдаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди, дейилади «Xabar.uz» хабарида.

Ушбу ҳолат акс этган видео интернетда тарқала бошлади. Кадрларда улкан олов қандай қилиб ҳавога кўтарилгани акс этган.

Ҳодиса Гусинобродское шоссесининг 60-қисмида содир бўлган. Ёнғин юз берган майдон 800 квадрат метрни ташкил қилган. Газ баллонлари вақти-вақти билан портлашда давом этмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, олти киши жароҳат олган, уларнинг иккитаси ўт ўчирувчилар. Тўрт нафар жароҳатланганлар куйиш марказига ётқизилди.

Бизнес