error 23:34 04.08.2021 error 209

"Aёллар дафтари"га киритилган 20 нафар хотин-қиз ҳунармандчиликни йўлга қўйди

Сирдарё вилоятидан жорий йилда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 2800 нафар аёлни вилоят ва шаҳарларимиздаги эътиборга молик объектлар, тарихий обидалар ва намунали ҳунармандчилик масканларига тажриба ошириш учун юбориш белгиланган.

Унга кўра, Сардоба туманидаги "Aёллар дафтари"га киритилган 20 нафар хотин-қиз учун Наманган шаҳрига саёҳат уюштирилди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ташкил этилаётган ушбу саёҳат давомида хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларни таълим ва касбий кўникмаларини мустаҳкамлаш, бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туманнинг биргина Янгиқишлоқ МФЙ "Аёллар дафтари" рўйхатида турувчи 10 нафар хотин-қизнинг қизиқишлари инобатга олинган ҳолда, Наманган вилоятига уч кунлик саёҳатга юборилди. Улар водий аёлларининг меҳнаткаш, тадбиркор, тиниб-тинчимас, интилувчан, ижодкор эканлигига ўзлари гувоҳи бўлди. Саёҳат давомида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган хотин-қизларнинг иш тажрибасини ўрганиб қайтишди.  

Улар наманганлик аёлларнинг фаолиятидан илҳомланиб ҳунармандчиликни йўлга қўйишни мақсад килди. Янгиқишлоқ МФЙда истиқомат қилувчи нуроний онахон Насиба Турсунматова 83 ёшда, хонадонида 7 нафар келини, 40 нафар невараси, 32 чевараси бор.  

Ҳозирги кунда келинлари билан биргаликда ҳунармандчиликнинг турли йўналишларини йўлга қўйган. Аёллар тикувчилик, тўқувчилик, каштачилик ва чопончилик билан шуғулланади.

Шуҳрат Суяров, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА

Бизнес