error 11:48 21.07.2021 error 196

Коронавирус юқтиргани айтилган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг синглиси Қурбонби Раҳмонова 64 ёшида вафот этди

20 июль куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг синглиси Қурбонби Раҳмонова 64 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Asia Plus томонидан маълум қилинган.

Президент синглиси коронавирус юқтиргани айтилган. Аёлга «коронавирус ташхиси қўйилган, ўн кун давомида шифокорлар унинг ҳаёти учун курашган».

Қурбонби Раҳмонова 2012 йил июн ойида Душанбеда отиб ўлдирилган «Ўрмон ва овчилик» давлат унитар корхонаси директори Холмўмин Сафаровнинг рафиқаси бўлган.

Аввалроқ, Эмомали Раҳмоннинг 88 яшар қайнонаси Узбекби Асадуллаева коронавирус симптомлари билан вафот этганди.

Бизнес