error 20:28 09.06.2021 error 171

Экспертлар газли ичимликларнинг мияга салбий таъсиридан яна бир бор огоҳлантирди

Фото: «Дарё»

Экспертлар газли ичимликларнинг инсонни когнитив ва руҳий соғлиғига салбий таъсир кўрсатишини эслатиб ўтди. Esat this, not that нашри ширин ичимликларнинг инсон миясига туғдирадиган асосий хатарларини тўплаб чиқди, деб хабар беради «Дарё».

2017 йилги тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, диетик газли ичимликларни ичиш инсульт ва деменсия (ақлий заифлик) хавфини оширади. Олимлар тажрибанинг мунтазам диетик газли ичимликлар ичиб келган 2888 нафар катта ёшдаги иштирокчисида Альцгеймер касаллигини ривожланиш эҳтимоллиги бошқаларга қараганда қарийб уч баробарга кўп учрашини аниқлаган. Бу каби хатар ширин ичимликларни ичиш ва инсультнинг пайдо бўлишига ҳам боғлиқ.

Газли ичимлик таркибида асосан кофеин бўлади, у миянинг кимёвий ўзгаришига олиб келиши ва боғлиқни юзага келтириши мумкин. Шунингдек, кофеинли газли ичимликлар уйқу давомийлиги ва сифатида салбий таъсир кўрсатади.

2021 йилда ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларга кўра, болаликда шаҳар кўп истеъмол қилиш кейинчалик хотира билан боғлиқ муаммони юзага келтиради.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда ширин газли ичимликлар ҳар йили 184 000 кишининг ўлимига сабабчи бўлиши тўғрисида хабар берилганди.

Бизнес