error 22:52 16.10.2021 error 846

Фирибгар: Сардоба тошқинидан азият чеккан фуқаро номига 4 сотих ер майдонини 3 миллион сўм эвазига расмийлаштириб беришни ваъда қилган собиқ маҳалла раиси ушланди

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ахборот хизмати томонидан «Sirdaryo Xabarlari»га хабар берилди.

Хабарга кўра, Департаментнинг Оқолтин тумани бўлими томонидан фуқаро Х.Б.нинг аризасига асосан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатларида давомида, Оқолтин тумани "Саховат" маҳалласи собиқ раиси А.С. ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланиб, “Сардоба сув омбори” тўғони ёрилиши оқибатида талофат кўрган фуқаро Х.Б.нинг ишончига кириб, алдов йўли билан Оқолтин тумани "Саховат" маҳалласи ҳудудидан 4 сотих ер майдонини Оқолтин тумани ҳокимлиги ва туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимида ишловчи яқин танишлари орқали унинг номига расмийлаштиришни ҳал қилиб бериш эвазига 3,0 млн. сўм талаб қилиб, 2020 йил июль ойи бошларида фирибгарлик йўли билан 300 АҚШ доллари пул маблағларини қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб — ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бизнес