error 11:50 18.10.2021 error 189

Ўзбек ва қозоқ халқининг ҳамкорлиги абадий бўлсин!

Ҳозирги кунга келиб, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида турли соҳаларда хамкорлик ривожланиб бормоқда. Хусусан, таълим соҳасида ҳам хозирги вақтга келиб, етарли даражада ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятидаги «Сирдаря университети»да таълим олаётган талабаларнинг хам мавжудлиги фикримизнинг ёрқин исботидир. Ҳозирги кунга келиб, «Сирдаря университети»да 700 нафар Ўзбекистонлик талабалар таълим олиб келмоқда. Карантин бўлишига қарамай, 2020-2021 ўқув йилида 500 нафар талабалар ўқишга қабул қилинган. Ҳозирда улар онлайн тарзда ўқишни давом эттирмоқдалар. Шу билан бир қаторда Сирдарё вилоятидаги Гулистон давлат университетида хам Қозоғистонлик талабалар таълим олишади.

Гулистон давлат университетида ҳозирги кунга келиб, «қозоқ тили филологияси» йўналиши ташкил қилинган бўлиб, ушбу йўналишда хозирда 33 нафар талабалар таълим олиб келмоқда. Шундан 17 нафари Ўзбекистон ва 16 нафари Қозоғистон фуқароларидир. Ушбу йўналишда таълим олаётган талабаларга қозоқ тилини мукаммал билувчи 5 нафар олий маълумотли ўқитувчи ва профессорлар таълим бериб келмоқда.

Шунингдек, Гулистон давлат университетида ушбу йўналишга ўқишга кириш учун, қозоқ мактабда ёки қозоқ синфлари мавжуд мактабларда таълим олганлик бўйича шаходотнома талаб қилинади. Шу сабабли, Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги 8-мактабда қозоқ тилида дарс берилувчи синфлар ташкил қилинган. Ушбу мактабда жами 11 та қозоқ тилида дарс бериладиган синфлар мавжуд бўлиб, ушбу синфларда ҳозирги вақтда жами 64 та нафар ўкувчилар таълим олиб келмоқда. Уларга олий маълумотли ўқитувчилар томонидан дарс бериб келинмоқда.

Сирдарё вилоятидаги мактаблардан қозоқ тилида дарс берувчи синфларнинг ва Гулистон давлат университетида «қозоқ тили филология»си йўналишининг ташкил қилинганлиги ҳамда Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятидаги «Сирдаря университети»да Ўзбекистонлик талабаларнинг таълим олаётганлиги, ўзбек ва қозоқ халқларининг азалдан қардош ва бир бутун халқ бўлиб келганлигини яна бир бор исботлайди. Ушбу амалга оширилаётган таълим сохасидаги хамкорликлар икки давлатнинг ҳам ривожланишига катта таъсир қилувчи омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.

Ўзбек ва қозоқ халқининг нафақат таълим сохасида, балки бошқа соҳалардаги хамкорлиги абадий бўлсин ва хар доим яхшиликка хизмат қилсин.

Дилмурод Исмаилов

Бизнес