error 22:43 21.06.2021 error 539

«Мурожаат шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олинди» — Ижтимоий тармоқларда Янгиер шаҳар ҳудудидаги таъмирланган уйлар бўйича тарқалган фотосуратларга расмий муносабат билдирилди

Фото: «Sirdaryo Xabarlari»

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Янгиер шаҳари ҳудудидаги таъмирланган уйларнинг кириш қисми (подъезди)даги темир эшикларининг "ғалати" кўринишидаги фотосуратлари тарқалганди.

Шундан сўнг, шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан расмий муносабат билдирилди. Уни тўлалигича эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Мурожаат назоратга олинди

Ижтимоий тармоқларда Янгиер шаҳри ҳудудидаги таъмирланган уйлар бўйича фотосуратлар тарқалди. Ўрганишлар натижасига кўра мурожаатда Янгиер шаҳри З.М.Бобур номидаги маҳалла фуқаролар йиғини "Янги аср" кўчасида жойлашган 52а-сонли кўп қаватли уйнинг кириш қисм (подъезд)и акс этган.

Маълум бўлишича, мазкур кўп қаватли уй 2019 йилда "Обод маҳалла" давлат дастурига асосан банк кредити маблағлари ҳисобидан таъмирланган. Таъмирлаш ишларини "Амрбек-Инфо" МЧЖ томонидан амалга оширилган. 

Кўп қаватли уйнинг кириш йўлаги (подъезд)га ўрнатилган темир эшикдаги мавжуд камчиликларни тез фурсатда бартараф этиш бўйича пудратчи ташеилот ва Бошқарув сервис компанияси раҳбарига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилиб, шаҳар хокимлиги назоратига олинганди.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Бизнес