error 19:07 07.11.2021 error 721

Сирдарёлик полвон Бобуршоҳ Аҳадов юртимиз ва қўшни давлатлардан мингдан зиёд чавандозлар иштирок этган Тошкент вилояти ҳокими соврини учун ўтказилган улоқ-кўпкари мусобақаси ғолиби бўлди

Тошкент вилояти ҳокими соврини учун катта улоқ-кўпкари мусобақаси оммавий баҳсларида кўплаб совринлар ўйинга қўйилди.

Мусобақанинг асосий соврини — автомобиль учун бўлган 18-марра беллашувлари қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтди.

Иштирокчилар орасида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари билан бирга, қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан жами мингдан зиёд чавандозлар иштирок этди. Якунда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов ғолиб сирдарёлик Бобуршоҳ полвон Аҳадовга асосий соврин — автомобиль калитини топширди.

— Бугунги кўпкари беллашувлари ҳолол ва муросасиз ўтди, — дейди Бобуршоҳ Аҳадов. — Бу спорт тури билан 10 йилдан бери шуғулланаман. Асосий совринни ютганимдан хурсандман. Барча чавандозларга шу каби ғалабалар насиб қилсин.

Мардона беллашувлар якунланди. Лекин унинг шукуҳи ва завқли таассуротлари асл йигитлар давраларида, латиф гурунгларда давом этади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес