error 21:09 04.11.2021 error 1679

Дахшат: Куёв тўй кунида ЙТҲга учраб ҳалок бўлди

Қашқадарё вилояти, Китоб туманида йўл-транспорт ҳодисасига учраган йигит ҳалок бўлди, дейилади «Xabar.uz» хабарида.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 ноябрь куни соат 04:20 ларда Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Қайнар М.Ф.Й. ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1143-километрида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Ж.Ж. «Nexia» русумли автомобилни бошқараётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги катта тошга урилиб, ағдарилиб кетган.

ЙТҲ натижасида автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнаётган машинадан ҳайдовчини чиқариб олишнинг имкони бўлмаган. Ҳайдовчи, ЙТҲ ҳамда ёнғин оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Маълумотларга кўра, шу куни ҳайдовчининг тўй куни бўлган. 

Бизнес