error 14:15 09.07.2021 error 1274

Бемор бўлганлиги сабабли судга бормаган Юлдуз Усмонова тўйда хизматда бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Қорақалпоғистоннинг «Эл хизматида» газетаси журналистлари хонанда Юлдуз Усмоновани маҳаллий телеканаллардан бирида айтган гаплари учун судга беришгани ҳақида хабар берилганди.

Ушбу иш бўйича суд жараёни 7 июль куни Мирзо Улуғбек фуқаролик судида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Бироқ Усмонованинг соғлиғида муаммо борлиги сабабли суд жараёни бошқа кунга қолдирилгани айтилганди.

Ижтимоий тармоқларда куни кеча хонанда Имроннинг тўйи бўлгани ҳақида видеолар тарқалди, дейилади «Xabar.uz» хабарида.

Ушбу видеоларда Юлдуз Усмонова хизматда бўлганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, суд жараёни 16 июлга қолдирилган.

Бизнес