error 20:15 18.06.2021 error 185

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Шуҳрат Буронов мирзаободлик ёшлар билан учрашув ўтказди (видео)

Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Жорий йилнинг 18-июнь санасида Мирзаобод тумани Деҳқонобод маҳалласида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Буронов, туман ҳокими Жонибек Яриев ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда 19 нафар ёшларнинг мурожаатлари эшитилди ва икки нафар мурожаатчининг муаммолари жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, ёшлар томонидан билдирилган барча таклиф ва ташаббусларга ижобий жавоблар берилди.

Учрашув сўнгида туманда истиқомат қилувчи "Ёшлар дафтар"ига киритилган 11 нафар ёшларга ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлаб олишлари учун Ёшлар жамғармаси томонидан субсидия асосида олинган қадолатчилик жиҳозлари, сварка аппаратлари, мото култуатор каби иш анжомлари берилди.

Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес