error 08:49 22.09.2021 error 427

Тезкор: Қозоғистонда коронавируснинг янги — хавфли штамми аниқланди

Қозоғистонда коронавируснинг янги «Эта» штамми аниқланди, дейилади "Халқ Сўзи Online" хабарида.

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бу жорий йилнинг июль-август ойларида коронавирус билан оғриган беморлардан олинган натижалардан лаборатория текшируви ўтказилганда маълум бўлган.

Дунё бўйича, унинг пайдо бўлиши 2020 йил декабрда Нигерия ва Буюк Британияда қайд этилган эди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, 2021 йил 15 сентябрь ҳолатига кўра, «Эта» штамми дунёнинг 77 мамлакатида қайд этилган. Бу штамм кузатилган ҳолларда беморда юқори иситма, йўтал, ҳид ва таъм йўқолиши каби жараёнлар кузатилади.

Шу муносабат билан фуқаролар ўз, яқинлари ва қариндошлари соғлиғига эътиборли бўлиш уқтирилди.

Бизнес