error 15:38 30.06.2021 error 221

Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ташаббуси билан Ширин шаҳрининг 48 нафар фаол ёшлари учун Хоразмга саёҳат ташкил қилинди

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Ширин шаҳар бўлими

Ёшлар муаммолари, таклиф ва ташаббусларини ўрганиш, уларга ечим топишда кўмаклашиш, ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 22 июнь куни Ширин шаҳри ёшлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Шавкат Зайниддинов билан бўлиб ўтган учрашувда Марказий Кенгаш раиси томонидан ёшларнинг Хоразмга саёҳатини ташкил қилиш ваъдаси берилган эди. Шу муносабат билан, Ширин шаҳрининг 48 нафар фаол ёшлари 25 июнь куни Гулистон шаҳри темир йўллари вокзалида ёшлар Хоразм томон йўл олишди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Ширин шаҳар бўлими
Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Ширин шаҳар бўлими

Поезддаги гурунглар қизғинлиги, таъсуротларнинг ранг-баранглиги туфайли ёшлар қандай қилиб шафақ қизариб тонг отганлигини сезмай қолишди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Ширин шаҳар бўлими

Ваниҳоят кўхна Хива шаҳар вокзали поезддан тушаётган ҳар бир ёшни ўзгача эҳтиром ва эътибор билан Ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят Кенгаши ва сардорлари томонидан тантанали равишда кутиб олинди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Ширин шаҳар бўлими
Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Ширин шаҳар бўлими

Хоразмча рақслар билан бошланган мазкур саёхат завқли онлар, кўнгилочар рақслар ва лойиҳалар билан давом эттирилди. Шу куннинг ўзидаёқ зукко, билимга чанқоқ ёшларимизнинг интеллектуал салоҳиятлари "Заковат" ўйинида синовдан ўтказилди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Ширин шаҳар бўлими

Қуёш уфқ сари йўл олаётган бир маҳалда саёхатчи ёшлар Ўрта Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорлик ҳисобланмиш Хиванинг Ичан қалъаси томон йўл олишди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Ширин шаҳар бўлими

Қуёш юзи мовий осмон бағрини тарк этаётганли сабабли саёхатимиз меҳмонада кечки дастурхон ва маданий тадбир билан давом этди. Тонг юзини шафақ нурлари қоплаётган бир маҳалда ёшлар томонидан бадантарбия машғулотлари бажарилди. Нонуштадан сўнг саёхатнинг давоми Ичан ва Дишан қалада махсус туристик ГИТ Рухшонахон ҳамкорлигида бўлиб ўтди. Унинг тарихий қалъага бераётган ҳар бир маълумоти ёшлар томонидан жуда катта қизиқиш билан тингланди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Ширин шаҳар бўлими
Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Ширин шаҳар бўлими

Соат миллари 15:30га яқинлашиб келаётгани ёшларимизга саёхатимиз ўз якунига етиб бораётганин эслатиб тураётгани уларни яна бир оз муддат қолишларини ич-ичларидан истаб тураётганликларини айтсаларда аммо уларнинг саёҳатдан олган таассуротларини тезроқ бориб ўз яқинларига улашиш иштиёқи Ширин шаҳри томон талпинар эди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Ширин шаҳар бўлими

Ушбу саёҳатни мароқли ва завқли ташкил этишда қўшган хиссаси учун Ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши ва сардорларига Ширин шаҳар ёшлари томонидан ташаккурнома билдирилди ва эсдалик совғалари топширилди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Ширин шаҳар бўлими
Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Ширин шаҳар бўлими
Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Ширин шаҳар бўлими

Шу билан Ширин шаҳрининг бир гуруҳ фаол ёшлари улкан таассуротлар билан Хоразмга бўлган саёҳатларини якунладилар.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес