error 19:21 27.08.2021 error 211

Гулистон туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида байрам дастури бўлиб ўтди (фото)

Гулистон тумани ҳокими Сайдимқул Бегимқулов энг улуғ, энг азиз айём – Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами билан барчани самимий қутлади. 

"Барчангизни энг улуғ, энг азиз айём – Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами билан ўз номимдан ва барча гулистонликлар номидан самимий табриклайман!", – дейди туман ҳокими байрам табригида.

Байрам дастурида санъаткор ва фольклор жамоаларнинг чиқишлари барчани мамнун этди. 

Шунингдек, байрам дастурида таниқли эстрада хонандаси Озода Нурсаидова ва сўз устаси Ортиқ Султоновларнинг чиқишлари туман аҳолисига янада кўтарингки кайфият бағишлади.

Гулистон туманида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остидаги байрам дастури эстрада хонандаси Озода Нурсаидова ижросидаги "Аждодлар" қўшиғи ва мушакбозлик шоуси билан якунланди.

Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес