error 11:49 11.06.2021 error 89

“Бағрикенг Ўзбекистон — умумий уйимиз” фестивали доирасида ёшларни замонавий касбларга йўналтириш мақсадида “Робототехника” кўргазмаси ташкил этилди

Ахборот технологиялари бошқармаси

Айни пайтда Сирдарё вилоятида “Бағрикенг Ўзбекистон — умумий уйимиз”  миллатлараро дўстлик фестивали бўлиб ўтмоқда.

Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси, IT Парк Сирдарё филиали раҳбар ва ходимлари иштирок этмоқда.

Фестиваль доирасида ёшларни IT соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш, уларни замонавий касбларга йўналтириш мақсадида “Робототехника” кўргазмаси ташкил этилди.

Шунингдек, ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар, жумладан вилоятда ташкил этилган IT Парк филиали ва Рақамли технологиялар ўқув марказлари фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.

Ахборот технологиялари бошқармаси

Бизнес