error 23:27 12.10.2021 error 1389

Пахтакор тумани ИИБ ходими катта лейтенант Файзулла Эгамқулов — 29 ёшида бевақт вафот этди

Жиззах вилояти ИИБ Пахтакор тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант Эгамқулов Файзулла Орзиқул ўғли 2021 йилнинг 12 октябр куни 29 ёшида бевақт вафот этди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Файзулла Эгамқулов 1992 йилнинг 14 ноябр куни Ш.Рашидов туманида туғилган эди. У ўрта умумтаълим мактабини тамомлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида таҳсил олди. Меҳнат фаолиятини 2018 йилда Мирзачўл тумани ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш гуруҳи милиция таянч пунктлари профилактика инспектори вазифасида бошлади. Ушбу вазифада 2021 йилгача, жорий йилдан умрининг сўнггига қадар Пахтакор тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи катта инспектори вазифасида самарали фаолияти юритган. 

"Файзулла Эгамқулов хизмат фаолияти давомида эл-юрт осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Кўплаб ютуқларга эришди. Ажойиб инсон Файзулла Эгамқуловнинг ёрқин хотираси яқинлари, сафдошлари, дўстлари ва ҳамкасблари қалбида умрбод сақланиб қолади", — дейилади хабарда.

Бизнес