error 22:18 15.07.2021 error 205

Сирдарё вилоятида мини футбол бўйича “Халқ таълими бошқармаси бошлиғи кубоги” спорт мусобақаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон қарори “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, вилоят халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар ўртасида мини футбол (эркаклар) хамда волейбол (аёллар) спорт турларини янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш, уларни мунтазам спорт билан шуғулланишга жалб қилиш мақсадида;

жорий йилнинг 15 июль куни Гулистон шаҳрида мини футбол бўйича “Халқ таълими бошқармаси бошлиғи кубоги” спорт мусобақаси юқори савияда бўлиб ўтди.

Футбол мусобақасига вилоятдаги барча туман, шаҳар халқ таълими бўлимларининг терма жамоалари қизғин ва муросасиз беллашиб, вилоят биринчилигида иштирок этишди.

Мусобақани одилона ўтказиш мақсадида вилоятдаги тажрибали жисмоний тарбия фани бўйича мутахассис ходимлар ва ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар ҳайъати гурухи шакллантирилиб ўйинни бошқариб бордилар.

Мусобақа якунига кўра 1-ўринни Боёвут тумани халқ таълими бўлими жамоаси,

2-ўринни вилоят халқ таълими бошқармаси жамоаси,

3-ўринни Оқолтин тумани халқ таълими бўлими жамоалари эгалладилар.

Футбол мусобақасида ғолиб бўлган жамоалар вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг кубоги ҳамда бошқарманинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шу билан биргаликда футбол мусобақасининг барча иштирокчилари бундай хурсандчиликдан завқланиб эсдалик учун дўстона расмларга биргаликда тушдилар. 

Мусобақада фаол иштирок этган махоратли ўйинлари учун бир қатор иштирокчилар турли хил номинациялар бўйича тақдирландилар.

Футбол мусобақа Низомига асосан вилоятдаги барча жамоалар йил давомида ушбу мусобақани ҳар ойнинг 4-ҳафтасида давом эттириб ўтказилиши бўйича биргаликда келишиб олдилар.

Cирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Бизнес