error 17:28 10.06.2021 error 211

Расман: Жасур Умиров озодликка чиқарилди

Фото: «Bugun.uz»

Таниқли хонанда Жасур Умиров 9 июнь куни озодликка чиқарилди. Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га маълумот берди, дейилади нашр хабарида.

Қайд этилишича, Жасур Умировга тайинланган «озодликдан маҳрум қилиш» жазоси «озодликни чеклаш» жазосига ўзгартирилган. Яъни, энди у жазони колонияда ўтамайди, шунингдек сутканинг тунги вақтларида кўчага чиқиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, 2020 йилнинг 21 декабрь куни Самарқандда вояга етмаган қизнинг номусига теккани гумон қилинаётган хонанда Жасур Умиров қамоққа олинганди. 2 февраль куни жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди уч нафар судланувчи устидан ҳукм чиқарган. Хонанда Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.

Шунингдек, Жасур Умиров иши бўйича текширув ўтказган терговчига "Хайфсан", ИИБ бошлиғига эса “Танбеҳ” берилганди.

Бизнес