error 19:05 10.06.2021 error 137

Бош прокуратура ишчи гуруҳи томонидан Боёвут туманида сайёр қабул ўтказилди (фото)

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Бош прокуратура ишчи гуруҳи томонидан Боёвут туманида ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ҳамда хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 50 нафар ёшлардан 15 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларни 2 таси жойида қаноатлантирилди, 2 тасига тушунтириш берилди ҳамда 11 тасининг ижроси назоратга олинди.

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Жумладан, фуқаро Н.Темирбаеванинг такрорий экин экиш учун ер ажратиш ва Н.Холмирзаеванинг тикувчилик қилиш учун субсидия ажратиш ҳақидаги мурожаатлари жойида қаноатлантирилди.

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Шунингдек, жиноят содир этишга мойил бўлган ва профилактик ҳисобга олинган 3 нафар ёшлар билан суҳбатлашиб, 1 нафарига чет давлати олий таълим муассасаларига ўқишга кириш, 1 нафарига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер ажратиш ва 1 нафарига ишга жойлаштиришда амалий ёрдам бериш масаласида тегишли ташкилотларга топшириқ берилди. 

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Шундан сўнг, хотин-қизлар ва ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва ўзини-ўзи банд қилиши учун субсидия маблағлари эвазига “Ёшлар дафтари”га киритилган Ў.Рахматовга пайвандлаш ускунаси, И.Файзуллаевга сартарошлик жиҳозлари ҳамда Ф.Абдумўминовага тикувчилик  дастгоҳи топширилди. 

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Тадбир сўнгида, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар муаммоларини бартараф этиш, уларни чорвачилик фаолияти орқали ижтимоий аҳволини яхшилаш мақсадида 42 бош чорва моллари тарқатилиб, давлатимиз томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ижобий ишлар тушунтирилди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

Бизнес