error 17:22 11.06.2021 error 78

Сирдарёлик “Ученик года” кўрик–танлови ғолибларига Тошкент шаҳрига саёҳат уюштирди

Фото: Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таълим муассасаларида хорижий тилларнинг ўқитилиши, жумладан, рус тили фанининг ўқитилишига ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисидаги ва жорий йил 6 май куни Юрт бошимиз раҳбарлигида чет тилларни ўқитиш сифатини ошириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти халк таълими бошқармаси ташаббуси билан ўзбек тилида сабоқ олаётган ўқувчилар ўртасида “Ученик года” кўрик–танлови ўтказилди.

Фото: Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси

Кўрик-танловнинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган билимдон ўқувчиларни рағбатлантириш мақсадида Тошкент шаҳрига саёҳат уюштирди. Саёҳатчилар дастлаб, биринчи Президентимиз Ислом Каримов музейида бўлиб, у киши ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ маълумотлар ҳамда экспонатлар билан танишдилар. Сўнгра И.А.Каримовнинг муҳташам ҳайкали пойида гул қўйишда ва эсдалик учун суратга тушишди. Шунингдек, улуғ рус шоири Сергей Есениннинг музейида бўлишди, шунингдек, янги барпо этилган замонавий истироҳат боғига ва “Анҳор”, “Локомотив” паркларидаги замонавий аттракцион ўйинлардан завқланиб, кўнгиллари қувончга тўлди. 

Фото: Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси

“Пойтахтимизга уюштирилган саёҳат менгаа унутилмас таассурот қолдирди ва ҳаётимда биринчи маротаба гўзаллиги бетакрор Тошкентга ташриф буюрганим боис қалбимдаги ифтихор туйғулари жўш урди. Мен шу озод ва обод Ватанда яшаётганим учун чин дилимдан шукрона келтирдим. Бундан кейин ҳам ўз билимларимни ошириб, нуфузли олийгоҳда таҳсил олиб, етук мутахассис бўлиб, мустақил юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишни олдимга олий мақсад қилиб олдим”, — дейди Оқолтин туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Илсия Кабенова.

Ўқувчилар бир кун давом этган саёҳат чоғида нафақат гўзал Тошкентнинг қадимий обидалари, балки буюк аждодларимиз қолдириб кетган маданий мерос объектлари, сўлим боғларига ҳам ташриф буюриб, олам-олам завқ олишди.

Фото: Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси

Мана шундай сайёҳатни уюштиришда яқиндан ёрдам берган Гулистон шаҳридаги “Абдулазиз еврострой” масъулияти чекланган жамият раҳбари Шухрат Эргашевга халқ таълими бошқармаси ўз миннадорчилигини билдираб қолади.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Бизнес