error 14:30 17.09.2021 error 141

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Шуҳрат Бўронов Сирдарё тумани ёшлари билан учрашув ўтказди

2021 йил 17-сентябрь куни Сирдарё вилояти 3-сектор раҳбари полковник Шуҳрат Бўронов Сирдарё тумани ҳудудида туман ёшлари билан “Ёшлар учрашуви” ва туман фуқаролари билан оммавий сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг фаолиятида учраётган тўсиқлар, муаммолари ҳамда таклифлари, фикр мулоҳазаларини ўрганиш бўйича очиқ мулоқот тарзида қабул ўтказилди. Бундан ташқари ёшлар томонидан ўз фаолиятини шакллантириш давридаги фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланиб уларга масъул ташкилот раҳбарлари бириктирилиб вилоят 3-сектор раҳбари томонидан керакли тавсиялар берилди.

 

Ушбу сайёр қабул ва очиқ мулоқот давомида фуқаролар томонидан иш билан таъминлаш, имтиёзли кредитларни олишдаги муаммолар, субсидия олиш, ўз мутахассислиги бўйича ишга кириш, уй-жой билан таъминлаш, фуқаролик паспорти олиш, пробация ҳисобидан чиқариш, ИИОларига хизматга кириш ҳамда ИИВ Aкадемиясига ўқишни қайта тиклаш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.

Қабул давомида келиб тушган 32 та мурожаатлардан 8 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинган бўлса, 1 таси рад этилди, қолган 23 та мурожаатлар сектор раҳбари томонидан қисқа муддатли назоратга олиниб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларга ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Қабул давомида вилоят 3-сектор раҳбари томонидан “Темир дафтар”да турадиган оилалар, уларнинг муаммолари ва “Aёллар дафтари”даги аёлларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш каби мурожаатларни шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилишга асосий эътиборини қаратди.

Жумладан, фуқаро Рохатой Шерматованинг мурожаати жойида ижобий ҳал этилиб, унга яшаш уйини таъмирлаш учун 20 қоп цемент ва қурилиш моллари олиб берилди. Фуқаро Ёқуб Бойтўраевнинг ҳам уйи ёниб кетиб яшашга яроқсиз бўлиб қолганлиги тўғрисидаги мурожаати ҳам жойида ҳал этилди ва унга уйини таъмирлаши учун қурилиш материаллари олиб бериладиган бўлди.

Бу каби учрашувлардан кейин фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳар бирини ижроси таъминланиши бўйича 3-сектор раҳбарияти томонидан шахсан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бу каби учрашувлар вилоятимизнинг ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Aхборот хизмати

Бизнес