error 11:18 04.08.2021 error 102

Коронавирус ўчоғи Ухань шаҳрининг пандемиядан аввал ва кейинги ҳаётини акс эттирувчи суратлар (фото)

Ухань – пандемия туфайли дунёдаги бутунлай ёпилган биринчи шаҳар. Бир ярим йил олдин бутун дунё Хубэй минтақасида бўлаётган воқеаларни ва фанга илгари номаълум бўлган вируснинг тарқалишини даҳшат билан кузатганди. Бугун эса ушбу жараён қисман одатий ҳаётга айланди, лекин эмлаш, оммавий ҳимоя, антисептиклар ўз кучида. Барча қийинчиликлардан қутулиб, тез тикланган шаҳарлардан биринчиси ҳам Ухань бўлди. Ҳозирда пойтахти Ухань бўлган Хубэй деярли коронавирусдан холи: бу ерда касалликнинг камдан-кам ҳолатлари қайд этилмоқда. Ухань бир ярим йил олдин изоляция пайтида қандай кўринишга эга эди ва у қандай қилиб ҳаётга қайтди? Буларнинг барчаси қуйидаги суратларда акс этган, дейилади «Дарё» хабарида.

Янсзи кўприги ёпилганда ва ўтган қиш фаслида

Шаҳар ёпилган вақтда пиёдалар ўтиш жойи ва бугунги гавжум кўча

Бир ярим йил олдин бўш қолган шаҳарлардан бири

Кечки пайтда ёритгичлар билан безатилган кўча

Кириш ва чиқишни назорат қилиш учун турар-жой мажмуаси яқинидаги баррикада 2020 йил баҳорида

Ёпилган шаҳар орасидаги бир йиллик фарқ

2020 йилнинг баҳорида ва ўша йилнинг декабрида дўконлари бор кўча

Арвоҳ шаҳар қайта жонланди

Изоляция даврида кўчаларни зарарсизлантириш ва ҳозирги ҳаёт суръати

Бўш магистралдан гавжум йўлгача

Трамвай йўлидаги ягона скутер ва барча чекловлардан кейин жонланган рельслар

Бўшлиги билан қўрқитувчи боғ ва яна қайтарилган ҳаёт

Фото: Travel Ask

Бизнес