error 20:38 21.07.2021 error 165

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг 80 йиллиги муносабати билан суратга олинаётган ҳужжатли фильмда — сирдарёлик ёш адиб Муроджон Ҳайитов бош ролни ижро этмоқда

Ўткир Ҳошимов ролини ижро этаётган Муроджон Ҳайитов

Хабарингиз бор, бу йил Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг 80 йиллиги юртимизда кенг нишонланади.

Ўткир Ҳошимов 1941 йил 5 августда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1991). ТошДУнинг филология факултетининг журналистика бўлимини тугатган (1964). Илк китоби — «Пўлат чавандоз» (1962, очерклар тўплами). Биринчи йирик насрий асари — «Чўл ҳавоси» (1963). «Одамлар нима деркин» (1965), «Шамол эсаверади» (1966), «Қалбингга қулоқ сол» (1973), «Баҳор қайтмайди» (1970), «Дунёнинг ишлари» (1982) қиссалари ҳамда «Нур борки, соя бор» (1976), «Икки эшик ораси» (1986), «Тушда кечган умрлар» (1994) романлари нашр этилган.Ёзувчининг бир қанча асарлари экранлаштирилган. «Хазон бўлган баҳор», «Инсон садоқати» (1975), «Виждон дориси», «Тўйлар муборак» (1979), «Қатағон» каби драма, комедия, бир қатор киносценарийлар муаллифи. «Дафтар ҳошиясидаги битиклар» (2001) китоби ижтимоий-маънавий ҳаётда муайян из қолдирган.Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1986). «Меҳнат шуҳрати» (1996), «Буюк хизматлари учун» (2001) орденлари билан мукофотланган. 2013 йил 24 май куни вафот этган.

«Sirdaryo Xabarlari»га хабар берилишича, сирдарёлик ёш адиб Муроджон Ҳайитов Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг 80 йиллиги муносабати билан суратга олинаётган ҳужжатли фильмда бош ролни ижро этмоқда. 

Маълумот ўрнида, Муроджон Ҳайитов 1987 йилда Мирзаобод туманида туғилган. Унинг шу вақтга қадар “Ғаниматим” (ҳикоялар) Гулистон “Зиё” нашриёти 2010, “Сўзла, қалб...” (қисса ва ҳикоялар) Тошкент “Akademnashr” нашриёти 2011, “Зангори фасл” (ҳикоялар) ҳаммуаллифликда Тошкент “Муҳаррир” нашриёти 2012, “Сирдарё мавжлари” (ҳикоялар) “Тошкент” тафаккур нашриёти ҳаммуаллифликда китоблари ҳамда 300 дан ортиқ бадиий асарлари ва публицистик мақолалари чоп этилган.

Бизнес