error 20:28 11.06.2021 error 136

COVID-19дан кейин кимларда эшитиш қобилияти пасайиши мумкин?

Фото: «Xabar.uz»

COVID-19 билан боғлиқ эшитиш қобилияти пасайиши сурункали қулоқ касалликлари бўлган беморларда кўпроқ кузатилади. Бу ҳақда россиялик терапевт Надежда Чернишова «Москва 24» каналига берган интервьюсида айтиб ўтди, дейилади «Xabar.uz» хабарида.

Шифокорнинг сўзларига кўра, бундай сурункали касалликларга ўрта отит ва аденоидлар киради. Чернишованинг фикрича, дастлабки етти кун қулоқларни даволашдан ҳеч қандай маъно йўқ, чунки барибир шиш пайдо бўлади. Aгар 7-10-кунлари қулоқ битиши сақланиб қолса ва эшитиш қобилияти ёмонлашса, у ҳолда тегишли муолажани тайинлаш учун мутахассисга мурожаат қилиш керак.

Эшитиш қобилияти ҳақида гап кетганда, икки хил бўлимни назарда тутамиз: товуш ўтказувчи ва товуш қабул қилувчи. Агар бу товуш ўтказувчи бўлса — шиш, тубо-отит бўлса — вақтинчалик ҳодиса. Касалликка мойил одамларда ҳар қандай ўткир нафас йўллари касалликлари эшитиш қобилиятининг вақтинча ёмонлашишига олиб келади, кейинчалик даволанади, дея изоҳлади шифокор.

Бизнес