error 16:35 16.07.2021 error 137

Сайхунобод туманида "Қарабтеп", "Баходирлар ўйини" ва тош кўтариш спорт турлари кўргазмали чиқишлар ташкил этилди.

Фото: Сирдарё вилояти туризм ва спорт бошқармаси

Сайхунобод туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабига Ўзбекистон Республикаси Баходирлар ўйини ва тош кўтариш федерацияси бош тренери Лочин Хусанов ўз шогирдлари билан халқ миллий ўйинлари "Қарабтеп", "Баходирлар ўйини" ва тош кўтариш спорт турларини тарғиб қилиш мақсадида ташриф буюрди.

Тадбир давомида "Қарабтеп", "Баходирлар ўйини" ва тош кўтариш спорт турларини қонун қоидалари ҳақида тушунча берилди ва кўргазмали чиқишлар ташкил этилди.

Сирдарё вилояти туризм ва спорт бошқармаси Ахборот хизмати

Бизнес