error 14:35 11.10.2021 error 267

Ижтимоий тармоқларда эмланган оналардан думли — жундор болалар туғилаётганлиги тўғрисида фейк видеолавҳа тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Туркияда ҳомиладорлик пайтида ковидга қарши эмланган аёллардан мутант болалар туғилганлиги ҳақида маълумотлар тарқамоқда. Чақалоқларнинг бирида дум, бирида жун, айримларида қўл ва оёқлари кўплиги айтилади. Бу маълумотлар — фейк, дейилади «Xabar.uz» хабарида.

Moderna и Pfizer/BioNTech томонидан ишлаб чиқарилган вакциналарни олган оналардан туғилган мутант болалар ҳақидаги видео хабар Туркия фаровонлик партияси раиси Фотиҳ Эрбаканга тегишли. Телевидениедаги чиқишида COVID-19га қарши вакциналар одамларнинг ДНКсини ўзгартиришини, бу эса мутант болалар туғилишига сабаб бўлишини айтади. Шунингдек, у чиқишида ғайриоддий чақалоқларнинг расмларини кўрсатди.

Аслида, фотосуратларнинг ҳеч бирида эмлаш ва COVID-19 пандемиясига алоқадор эмас. Фотосурати кўрсатилган думли бола график муҳаррирлар ишининг натижасидир. Расм 2009 йилда фотосуратчи Саймон Стоун томонидан яратилган ва таҳрир қилинган.

Соч билан қопланган чақалоқ акс этган иккинчи фотосуратнинг ҳам эмлашлар билан ҳеч қандай боғлиқлиги йўқ. Расмдаги бола гипертрихоз билан туғилган. 2019 йилда Испанияда 16 нафар бола бирданига бу касалликка чалинган. Кейинчалик, уларнинг ҳаммаси соч тўкилишига қарши ичилган дори воситалари таъсирида шундай туғилгани аниқланган.

Эрбакан кўрсатган учинчи фотосуратда 2016 йилда Ҳиндистонда туғилган сиам эгизаклари акс этган.

Шундай қилиб, кўрсатилган расмлар COVID-19 пандемияси бошланишидан олдин олинган ва касалликнинг ўзи ёки унга қарши эмлашлар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Бизнес