error 23:02 04.08.2021 error 3956

Сирдарёлик амалдорлардан бирига тегишли эканлиги айтилаётган бир ойлик маошнинг миқдори 80 миллион сўмгача ҳисобланган (фото)

Фото: Google Images

Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосурат ва унга битилган изоҳлар орқали хабар берилишича, ушбу ҳолат Сирдарё вилояти Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғига тегишли эканлиги айтилмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Фотосуратдаги ҳисобланган ойлик маошдан кўришимиз мумкинки, сирдарёлик амалдорга 2020 йил август ойи учун салкам 80 миллион сўм миқдорида ойлик маоши берилган. Бошқа ойлар учун ҳисобланган маош миқдори эса «август ойи» маошидан бир неча баробарга кам эканлигини кўришимиз мумкин.

«Sirdaryo Xabarlari»нинг ишончли манбалари томонидан маълум қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари томонидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ва натижалари юзасидан қўшимча ахборот берилади.

Бизнес