error 23:15 12.10.2021 error 1470

Шавкат Мирзиёев омма олдида Фармон имзолади

“Заковат” финали сўнггида биз учун кутилмаган бир сюрприз бўлди, дейилади таниқли ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев хабарида.

"Ўзбекистон тарихида биринчи марта Президент омма олдида Фармонга имзо чекди.

Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан “Заковат” клуби асосчиси Абдурасул Абдуллаевга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи" унвони берилди. 

Шунингдек, супер-чемпионга айланган Хоразм жамоасининг 3 нафари “Келажак бунёдкори” медали, 3 нафари “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Шундан сўнг Президент саҳнанинг ўзида тақдирланган 7 кишига орден ва медалларни тақиб қўйди.

Президент томонидан жамоатчилик олдида, саҳнада имзоланган илк ҳужжат айнан илмни ва билимдонларни қўллаб-қувватлашга қаратилгани ҳам бежиз эмас, менимча. Қойил!", — дейилади хабарда.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев «Заковат» ўйинининг финал босқичига ташриф буюрганлиги тўғрисида хабар берилганди.

Шунингдек, «Заковат» ўйинининг финал босқичи якунида намойиш этилган ажойиб мушакбозлик хақида хабар берилганди. 

Бизнес