error 13:49 24.09.2021 error 1870

Тайинлов: Сирдарё вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси Ҳайитов Муроджон Шербек ўғли янги лавозимга тайинланди

Ҳайитов Муроджон Шербек ўғли – Республика Маънавият ва маърифат марказининг Сирдарё вилояти бўлими раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 16-сентябрдаги 307-к сонли буйруғига асосан, Сирдарё вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси Ҳайитов Муроджон Шербек ўғли – Республика Маънавият ва маърифат марказининг Сирдарё вилояти бўлими раҳбари лавозимига тайинланди.

Маълумот ўрнида, Муроджон Ҳайитов 1987 йил Мирзаобод туманида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 2010 йилда Гулистон давлат университетининг филология факултетини тамомлаган.

У турли йилларда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг адабий маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Гулистон шаҳар Кенгаши раиси лавозимларида самарали меҳнат қилган.

М.Ҳайитов 2014-2019 йилларда Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгаши, 2018-2019 йилларда Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати сифатида ҳам жонкуярлик ва фидоийлик билан меҳнат қилиб катта ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлди.

М.Ҳайитов тайинловга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

"Муроджон Ҳайитовнинг келгуси ишларига катта муваффаққият ва омад тилаймиз", — дейилади хабарда.

Бизнес