error 23:07 20.07.2021 error 350

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори сирдарёлик Мадинабону Мамирова — халқаро миқёсида ўтказилган танловда 1-даражали диплом ва МДҲ'нинг "Ёш олим-2021" кўкрак нишони билан тақдирланди

Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

Жорий йилнинг 20-21 апрель кунлари Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасидаги "III Халқаро китоб нашри" лойиҳаси доирасида "Ёш олимлар - 2021" Халқаро танлови бўлиб ўтган эди.

Унда Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг "Мақом хонандалиги" кафедраси 2-курс талабаси Мамирова Мадинабону Эркин қизи (илмий раҳбар: Ч.Эргашева; Н.Пирматова синфи) иштирок этиб, 1-даражали диплом ҳамда МДҲ'нинг "Ёш олим - 2021" кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати томонидан хабар берилмоқда.

"Институт жамоаси номидан ғолиба талабамизни ушбу юксак эътирофга сазовор бўлгани билан самимий табриклаймиз! Унинг келгуси илмий, ижодий ишлари ва ўқишларида муваффақиятлар тилаймиз", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Янгиер шаҳридан Мадинабону Мамирова санъат йўналишида бир қатор мукофотлар билан, хусусан, 2018 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.

Маълумот ўрнида, жорий йилда Сирдарё вилоятидан Ҳожибобоева Сарвиноз Ҳабибжон қизи ва Суннатова Мадина Ғофуржон қизи Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари бўлишган.

Бизнес