error 14:59 25.11.2021 error 290

Ижарада яшовчи талаба ис газидан заҳарланиб вафот этди — прокуратура ҳолатни назоратга олган

Нукус шаҳрида 24 ноябрь куни ижарада яшовчи педагогика институти талабаси Р.Р ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон прокуратураси ахборот хизмати хабар берди, дейилади «Bugun.uz» хабарида.

Маълум бўлишича, воқеа соат 07:00 атрофида 22-кичик туман 8/6-уй 43-хонадонда содир бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан марҳум Р.Р.га нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда ҳолат бўйича Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аниқланишича, уйда шу куни марҳумдан ташқари яна 6 киши бўлиб, Р.Р. ошхонада, қолганлар бошқа хоналарда ухлагани сабабли улар ис газидан заҳарланмаган. Текшириш ҳаракатлари Қорақалпоғистон прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Бизнес