error 11:33 20.07.2021 error 217

Диққат: Ўнлаб мамлакатларида коронавируснинг янги штамми тарқалмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўнлаб мамлакатларда коронавируснинг «lambda» штамми тарқалишини қайд этган. Бу ҳақда ЖССТ Фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхов маълум қилди, дейилади «Xabar.uz» хабарида.

У Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шу йилнинг июн ойида COVID-19 янги тури сифатида «lambda» штамми кенг тарқала бошлаганини такидлаган. Ушбу штамм биринчи марта 2020 йил декабрида Перуда рўйхатга олинган.

«У ҳозирги кунда 30 дан ортиқ мамлакатда аниқланган бўлса-да, асосан Шимолий ва Жанубий Америка мамлакатларида тарқалмоқда», - деб ёзади ЖССТ вакили Twitterдаги саҳифасида.

Ван Керкховнинг қўшимча қилишича, ташкилот «lambda» штаммини синчковлик билан ўрганмоқда. Шунингдек, ЖССТга аъзо давлатларда коронавируснинг ушбу турини тарқалиши тўғрисида батафсил маълумот олиш мақсадида изчил ишлар олиб бормоқда.

Бизнес