error 11:45 20.07.2021 error 386

Хушхабар: Сирдарёда ўтган кун давомида рекорд даражада — юзга яқин коронавирусга чалинган беморлар соғайди

Фото: Google Images

Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 658 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 465 нафарга етди, 4 нафар бемор вафот этди. 2021 йил 19 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 120631 (+658) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 79 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 17 нафари Андижон вилоятида, 14 нафари Бухоро вилоятида, 67 нафари Жиззах вилоятида, 22 нафари Қашқадарё вилоятида, 15 нафари Навоий вилоятида, 38 нафари Наманган вилоятида, 63 нафари Самарқанд вилоятида, 23 нафари Сирдарё вилоятида, 62 нафари Сурхондарё вилоятида, 54 нафари Фарғона вилоятида, 18 нафари Хоразм вилоятида, 65 нафари Тошкент вилоятида, 121 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 465 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида Қорақалпоғистон Республикасида 23 нафар, Андижон вилоятида 57 нафар, Бухоро вилоятида 43 нафар, Жиззах вилоятида 50 нафар, Қашқадарё вилоятида 19 нафар, Навоий вилоятида 29 нафар, Наманган вилоятида 40 нафар, Сирдарё вилоятида 94 нафар, Сурхондарё вилоятида 71 нафар, Фарғона вилоятида 50 нафар, Хоразм вилоятида 34 нафар, Тошкент вилоятида 53 нафар, Тошкент шаҳрида 86 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 115514 (+649) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 805 нафарни ташкил қилди.

Бизнес