error 22:26 08.10.2021 error 403

Тез кунда: Сирдарёда йирик футбол мусобақаси ўтказилиши ва унда футбол оламининг ёрқин юлдузлари иштирок этиши кутилмоқда

Аввалроқ, 2019 йил октябрь ойида футбол бўйича илк маротаба Боёвут тумани "Фарҳод" маҳалласида ўтказилган «Каттабеков» турнирининг 2-мусобақасини ҳам ўтказиш бўйича музокаралар бошланганлиги тўғрисида хабар берилганди.

"Тез кунда "Фарҳод" маҳалласига яна катта футбол байрами қайтади", — дейилганди хабарда.

«Sirdaryo Xabarlari»га хабар берилишча, Сирдарёда йирик футбол мусобақаси ўтказилиши ва унда футбол оламининг ёрқин юлдузлари иштирок этиши кутилмоқда.

"Тез кунларда Сирдарё вилояти Боёвут туманида "Фарҳод" маҳалласида Дилшод Каттабеков ташаббуси билан йирик футбол мусобақаси «Каттабеков» турнирининг 2-мусобақаси ўтказилиши режалаштирилмоқда. Футбол мусобақасида 8 жамоа ғолиблик учун беллашишади. Спорт тадбирида меҳмон сифатида машхур футболчилар Одил Ахмедов, Анзур Исмоилов, Жалолиддин Машарипов, Санжар Турсунов, футбол журналистлари Мирзахаким Тўхтамирзаев, Даврон Файзиев, Профессионал футбол лигаси директори Диёр Имомхўжаев, Олимпия терма жамоаси мураббийси Темур Кападзе ҳамда Ўзбекистон Миллий терма жамоаси собиқ аъзоси Азизбек Хайдаровларни иштирок этиши кутилмоқда", — дейилади хабарда.

Бизнес