error 18:26 11.06.2021 error 80

Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳининг мирзаободлик ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди (видео)

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Бугун Бош прокуроратура ва Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Мирзаобод туманида ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Йиғилишда ёшларга давлатимиз томонидан қаратилаётган эътибор ва берилаётган кенг имкониятлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Учрашувда ёшларнинг мурожаатлари тингланиб, муаммоларини ҳал қилиш ва уларга амалий ёрдам бериш бўйича масъулларга топшириқ ва вазифалар юклатилди.

Қабулда 60 нафар ёшлардан 26 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларни 2 таси жойида қаноатлантирилди, 3 тасига тушунтириш берилди  ҳамда 21 тасининг ижроси назоратга олинди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

Бизнес