error 21:12 21.07.2021 error 151

Сирдарёлик эҳтиёжманд аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

Халқимизнинг меҳр-оқибат, эзгулик ва саховатга йўғрилган айёми – муборак Қурбон ҳайити кунларида меҳр ва эътиборга, кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд кишилар ҳолидан хабар олиш, беғараз ёрдам бериш эзгу анъанага айланган.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими, унинг туман, шаҳар бўлими ходимлари вилоятда истиқомат қилаётган 170 дан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди. Уларга фонднинг “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 44 миллион 500 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари таратилди.

Қолаверса, Янгиер шаҳридаги "Мурувват" ногирон аёллар интернат уйида даволанаётган ногирон ва руҳий депрессияга учраган 19 ёшдан 86 ёшгача бўлган 1- ва 2-даражали ногиронлиги бўлган 150 нафар, Сирдарё туманидаги “Мурувват” ногирон аёллар интернат уйида даволанаётган 250 нафар хотин-қиз учун Қурбон ҳайити муносабати билан хайрия тадбири ўтказилди. Уларга кундалик зарурий буюмлар ва антисептик воситалари берилди.

– Беморларимиз, турли ёшдаги, турли қарашдаги одамлар, – дейди Янгиер "Мурувват" ногирон аёллар интернат уйи директори, психолог Нафиса Шарипова. – Улар руҳияти ўта ўзгарувчан. Улар орасида ўқитувчи, шифокор, давлат ташкилотларида ишлаган аёллар бор. Кўнгиллига қараймиз, даволаймиз. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бундан бир неча ой олдин, Ийди Рамазон ойида аёлларимизни йўқлаб, хайр-саховат кўрсатган эди. Мана бугун, Қурбон ҳайити кунларида яна йўқлашди. Катта раҳмат. Нима бўлганда ҳам беморларимиз меҳр-мурувватга, ёрдамга муҳтож.

Сирдарёда саховат тадбирлари давом этмоқда. Кўнгли ўксиклар ҳолидан хабар олиниб ёрдам кўрсатилмоқда.  

Шуҳрат Суяров, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА

Бизнес