error 20:23 22.09.2021 error 817

Тезкор: Сирдарёдаги яна 3 та мактабнинг айрим ўқувчилари коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида 14 кунлик карантинга олинди

Бу ҳақда Сирдарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими томонидан хабар берилди.

Хабарга кўра, Сирдарёдаги умумтаълим мактабларининг айрим синфлари маълум муддат масофавий таълимга ўтказилган.

"Ўзбекистон Республикасига Коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида, Махсус комиссиянинг 2021 йил 17 апрелдаги 69-сонли баён қарори ва Бош давлат санитария врачининг 2021 йил 21 августдаги №34-12 сонли услубий қўлланманинг 3 қисм 5 хат бошига асосан Гулистон шаҳар 11-сонли умумтаълим мактаб ҳамда Гулистон туманидаги 14-16-сонли умумтаълим мактабларидаги айрим синфларда касалланиш ҳолати мавжудлиги инобатга олиниб ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан тегишли қарор чиқарилиб 14 кунлик карантин жорий этилди. Карантин жорий этилган синфлар маълум муддатда яъни 14 кун ўқув фаолиятини онлайн тизимга ўтказади. 

Умумтаълим мактабларининг синф хоналарида зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, Боёвут туманидаги 7-сонли ва Гулистон шаҳридаги 12-сонли умумтаълим мактабларининг айрим синф ўқувчилари карантинга олинганди.

Маълумот ўрнида, 2021 йил 21 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 169989 (+522) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бизнес