error 10:23 18.07.2021 error 266

Халқ депутатлари Сирдарё тумани Кенгашининг ўттиз учинчи сессияси тафсилотлари

Халқ депутатлари Сирдарё тумани Кенгашининг ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар юзасидан хисоботлар тингланиб, муҳокама қилинди:

— Сирдарё туман ҳокимининг 2021 йил 14 июндаги 3-9-128-Q-21сонли ва 2021 йил 5 июлдаги 11-9-128-Q-21сонли қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.

— Сирдарё туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада худуд даражасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари–иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғининг ҳисоботи.

— “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида” ги 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё туманида 2021 йил  6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

— Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида туманда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида.

— Сирдарё туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни тўғрисида”ги ПҚ 5048сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида.

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги     ПФ-6166-сонли Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида.

— Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларини кучайтириш бўйича тасдиқланган “йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида.

— Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил II чорак якуни бўйича шаклланган қушимча манба ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.

— Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман бўлими томонидан жорий йилнинг 6 ойлик фаолияти тўғрисида.

— Сирдарё тумани адлия бўлими томонидан 2021 йил 6 ойи мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666-сонли қарорининг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлари тўғрисида.

— Сирдарё туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини  кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишларининг йиғма-таҳлилий ахбороти тўғрисида.

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё туманидаги Халқ қабулхонасининг 2021 йилнинг 6 ой мабойнида амалга оширган ишлари тўғрисида.

Сессия кун тартибига киритилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес